Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 кун ичида 45 нафар шахс «тонировка» учун рухсатнома олди

3 кун ичида 45 нафар шахс «тонировка» учун рухсатнома олди

Фото: «do.nn.ru»

Тошкентда 23 августдан енгил автотранспорт воситалари ойнасини қорайтиришга рухсатномалар берила бошланди. Ўтган 3 кун ичида бундай рухсатни 30 нафар жисмоний ва 15 нафар юридик шахс олган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Ойналарни қорайтиришга рухсатларни Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Чилонзор, Юнусобод ва Миробод туманларидаги диагностика станцияларида олиш мумкин.

ИИББнинг эслатишича, тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан автомобиллар ойналарини қорайтирганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига кўра жавобгарлик кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ойна тусини қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўлов жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм), юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм) этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг