Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амалдагидан уч баравар зиёд нарх белгилаган ноқонуний таксичиларга чора кўрилди

Амалдагидан уч баравар зиёд нарх белгилаган ноқонуний таксичиларга чора кўрилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент халқаро аэропортидан чиқишда ўз хизматларини таклиф қилаётган ва бунинг учун амалдагидан уч баравар зиёд нарх белгилаган ноқонуний таксичилар билан боғлиқ вазият назоратга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, солиқ идоралари ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда аэропорт ҳудудида лицензиясиз фаолият олиб бораётган такси ҳайдовчилари аниқланмоқда. 17 майдан 1 июнгача бўлган муддат ичида 50 нафар ана шундай такси ҳайдовчиси аниқланди.

Уларнинг 24 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси асосида жавобгарликка тортилди. Қолган 26 нафар таксичи ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. 42 та автоулов жарима майдонига жойлаштирилди.

Бироқ, ноқонуний таксичилар ҳуқуқ-тартибот идораларини алдашнинг турли усулларини ўйлаб топишаётгани ҳам айтилади. Масалан, дўсти ё қариндошини кутаётганини айтиши ёки аэропортдан чиқишга ўзига қарашли одамни юбориб, машинасида чеккада пойлаб туриши мумкин.

ИИББ йўловчилардан Тошкент аэропортига учиб келганда ўз хизматларини тиқиштираётган таксичилар ҳақида хабар бериш, имкон бўлса, уларни суратга туширишни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг