Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобиль ойналарини қорайтириш пуллик бўлиши тасдиқланди

Автомобиль ойналарини қорайтириш пуллик бўлиши тасдиқланди

Фото: «autoclub.su»

Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши кутилаётгани ва пулли бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Бу хабар ўз тасдиғини топди ва қарор лойиҳаси regulation.gov.uz сайтига муҳокама учун қўйилди.

Лойиҳага кўра, автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат олиш учун тўловлар ставкаси жисмоний шахслар учун – энг кам иш ҳақининг 90 баравари (15,5 млн сўм), юридик шахслар учун эса 120 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида белгиланиши мумкин. Хорижий мамлакатларнинг юридик шахслари учун тўлов энг кам иш ҳақиннинг 140 миқдорида (24,1 млн сўм) бўлиши режалаштирилмоқда.

Хорижий давлатларнинг ойнаси қорайтирилган транспорт воситалари Ўзбекистонга киритилаётганида 15 доллар миқдорида йиғим ундириш ҳам таклиф қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Менинг фикрим» порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган жамоавий мурожаат 8 кун ичида 10000дан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис палаталари кўриб чиқишга киритилган дастлабки петицияга айланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг