Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» «Chevrolet Malibu» ва «Tracker»ни 2 йиллик муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилди

«GM Uzbekistan» «Chevrolet Malibu» ва «Tracker»ни 2 йиллик муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилди

Фото:«GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» «Ўзагросуғурта» АЖ билан биргаликда «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини 2 йил муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилди.

Компания матбуот хизматига кўра, харидорлар 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu Turbo», 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Malibu», ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига «Chevrolet Tracker» харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашлари мумкин.

Бунинг учун эса муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полиси тўловини амалга ошириш кифоя.

Автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича:

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)

Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)

Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)

Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)

Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

Муддатли тўловга фақат дилерларда мавжуд автомобиллар қўйилган бўлиб, уларнинг сони чегараланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг