Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» йирик кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди

«GM Uzbekistan» йирик кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ мижозларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтнинг йирик «Samarqand Darvoza» кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Мажмуанинг 2-қаватида доимий равишда компаниянинг диллерлик тармоғи вакили фаолият кўрсатиб, харидорларга сотувда мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот беради ҳамда автомобиль харид қилиш учун шартнома тузади.

Автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган дилерлик корхонаси орқали амалга оширилади.

«Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар маркази 2014 йилнинг март ойидан фаолият юритиб, унга бир йилда тахминан 5 миллион киши ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг