Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Hyundai» бир қувватланишда 470 километр масофани босиб ўтишга қодир кроссоверни тақдим этди

«Hyundai» бир қувватланишда 470 километр масофани босиб ўтишга қодир кроссоверни тақдим этди

«Kona Electric» кроссовери

Фото: «NV.ua»

«Hyundai» компанияси бир марта қувватланган ҳолда 470 километр масофа босиб ўтишга қодир «Kona Electric» кроссоверини намойиш этди. Автомобилнинг нархи ҳозирча маълум қилинмади, деб хабар берди «NV.ua».

Янги электрокар — компаниянинг «Ioniq» моделидан кейинги иккинчи электрокроссовери ҳисобланади. Автомобиль стандарт «Kona» кроссовери каби кўринишга эга.

Машинанинг базавий версияси 133 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган. Бу каби кроссовер бир марта қувватланиш орқали 300 километр масофани босиб ўтишга қодир. Максимал тезлиги соатига 167 километрга тенг. Шунингдек, 201 от кучига эга электродвигатель ўрнатилган.

«Hyundai Kona Electric» версиясининг 64 киловатт/соат қувватига тенг батареяси ўрнатилган машина 9 соату 40 дақиқа давомида қувватланади ёки тезкор усулда 80 фоизгача қувватни 54 дақиқа ичида тўлдириш мумкин. 39,2 киловатт/соат сиғимли базавий батарея эса одатдаги розеткадан 6 соату 10 дақиқада энергия олиб, тўлади.

Мазкур моделдаги автомобиллар 2018 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг