Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат ва йўловчи ташувчи транспортда видеорегистратор ўрнатилиши мажбурий бўлади

Жамоат ва йўловчи ташувчи транспортда видеорегистратор ўрнатилиши мажбурий бўлади

Фото: «intrucks.com»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида ҳукуматнинг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, 2019 йил 1 июлдан мулкчилик шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари учун видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилади.

Ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувларни юборган фуқаролар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

Видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган видеоёзувларни тақдим этган фуқароларнинг шахсий маълумотлари ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Ҳужжат муҳокамаси 2018 йил 3 августгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг