Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Минилган Toyota Land Cruiser 300 автомобили янгисидан икки баравар қимматга сотилмоқда

Минилган Toyota Land Cruiser 300 автомобили янгисидан икки баравар қимматга сотилмоқда

Япония автомобил бозорида нооддий вазият юзага келди — Toyota компаниясига тегишли минилган автомобиллар янгиларига нисбатан қимматроқ сотила бошланди. Бунга ишлаб чиқаришдаги бир қатор тўхталишлар сабаб бўлган. Шу кунларда компания харидорларнинг талабларини ўз вақтида тўлиқ қондиришга улгурмаяпти.

Июл ойи охирида иккиламчи бозорда Toyota Land Cruiser ZX 2022 моделининг ўртача нархи 129 000 долларни ( 17,05 млн иена) ташкил этди. Бу тавсия этилган нархдан икки баравар юқори, деб ёзади Tarantas.news.

Шунингдек, янгисига нисбатан минилганининг қиммат бўлиши нафақат Toyota Land Cruiserда, балки бошқа автомобил моделларида ҳам учраб турибди. Масалан, Японияда 2021 йил ишлаб чиқарилган Executive Lounge S гибрид модификациясидаги Toyota Alphard микроавтобуси минилганининг нархи ўртача 62 минг долларга (8,25 млн иена), янгиси яъни шунга ўхшаш конфигурациядаги машина эса 57 минг долларга (7,75 млн иена) баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг