Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ravon» бренди «Mercedes-Benz», «Audi», «Suzuki», «Peugeot» каби номдор маркаларни ортда қолдирди

«Ravon» бренди «Mercedes-Benz», «Audi», «Suzuki», «Peugeot» каби номдор маркаларни ортда қолдирди

Фото: «Сlub.kiev.ua»

«АИГ Автоконсалтинг» компанияси маълумотига кўра, «Ravon» бренди Украинада энг кўп сотилаётган автомобиллар ТОП-10лигига кириб, «Mercedes-Benz», «Audi», «Suzuki», «Peugeot», «Citroёn» каби номдор маркаларни ортда қолдирди. 

Бундай натижа «Ravon R2» автомобилининг Украина бозоридаги улкан ютуғи билан ҳам боғлиқ, у бугунги кунда ўз классида яққол етакчи ҳисобланади ва «Украинада йил автомобили» номига даъвогарлик қилмоқда, деб хабар берди «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Украинада «Ravon R4» седани савдоси ҳам ўсиб бормоқда. 2017 йилнинг сентябрида ушбу модель «B-High Low Cost» классида рейтингнинг 4-поғонасидан жой олганди.

«Ravon Gentra» ҳам «ўзиники»лардан ортда қолгани йўқ: ўтган йилнинг сентябрь ойида у «C-High Low Cost» классида иккинчи ўринда қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг