Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда тезкор чорраҳалар ва квадрат светофорлар пайдо бўлиши мумкин

Россияда тезкор чорраҳалар ва квадрат светофорлар пайдо бўлиши мумкин

Иллюстратив сурат

Россияда махсус чизиқли турбо (тезкор) чорраҳалар пайдо бўлиши мумкин. Улар ҳайдовчиларга айлана бўйлаб ҳаракатланишда «бир изга» тушиб олиш имконини беради.

«Известия» газетаси ёзишича, Росстандарт пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЦОДД) билан бирга янги стандарт лойиҳаси устида иш олиб боряпти. Унда тезкор чорраҳалардан ташқари, навбати билан қизил, сариқ ва яшил бўлиб ёнувчи бир лампали квадрат светофорлар ўрнатиш ҳам таклиф этилмоқда.

Светофорларга янги элементлар татбиқ этилиши мумкин: ҳаракатланиш йўналишини ва бурилиш мумкинлигини кўрсатувчи стрелкалар, рўпара оқим ҳаракатланишини тақиқловчи «қизил хоч» ҳамда «кетаётган одам» сигналлари.

Турбо чорраҳа.

Нашр маълумотларига кўра, Москвада 2019 йили битта турбо чорраҳа барпо этилади. Ундаги ўзига хос чизиқлар ҳайдовчига ҳалқа бўйлаб ҳаракатланишнинг оптимал траекториясини кўрсатиб беради. ЦОДД мутахассислари бу янгилик авариялар сонини сезиларли камайтириб, йўл ўтказувчанлигини 20-30 фоизга оширишига умид қилишяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг