Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенатор йўл-патруль постларидаги ҳолатни танқид қилди

Сенатор йўл-патруль постларидаги ҳолатни танқид қилди

Фото: «Uza.uz»

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Сенатнинг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Фарруҳ Дадахўжаев нутқ сўзлади.

«Дарё»нинг ёзишича, сенатор ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш ва нопок ходимлардан тозалаш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, жорий йилнинг 11 ойида 155 нафар ички ишлар органлари ходимлари томонидан 144 та жиноят, 1283 нафари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганини билдирган.

Шунингдек, сенатор ўз нутқида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, бир-бирини такрорлаб, сунъий тирбандлик келтириб чиқараётган постларнинг 55 фоизи тугатилгани, бироқ стационар постларнинг айримлари ханузгача фаолиятини давом эттираётгани бу эса аҳоли ва сайёҳлар норозилигига сабаб бўлаётганини таъкидлаб ўтди:

«Фаолият юритаётган айрим стационар постларда амалда барча ҳайдовчилар, транспорт воситалари ва юкларга тегишли ҳужжатлар текширувдан ўтказилаётганлиги ёки «тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгиси ва дўнгликлар доимий ўрнатилганлиги оқибатида тирбандликлар юзага келаётганлиги аниқланмоқда, бу эса ҳайдовчилар ва фуқароларнинг, шу жумладан мамлакатимиздан транзит орқали ўтиб кетаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини, айниқса туристларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2018 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли яъни 24 йил аввал қабул қилинган «Автомобильларда хорижий юк ташувчиларнинг Республика ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори талаблари асосида республикамиз орқали транзит ўтиб кетувчи жами 38 мингдан ортиқ транспорт воситалари текширилган.

Бу каби ҳолатлар Тошкент шаҳри атрофидаги айрим йўл-патруль стационар постларида бартараф этилган бўлиб, лекин мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан йўл белгиларини олиб ташлаш бўйича ишлар ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги кузатилмоқда.

Ваҳолангки, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг жорий йил 24 ноябрда берган маълумотида – бугунги кунда барча постлардан «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» йўл белгилари ва дўнгликлар олиб ташланганлиги, уларнинг ўрнига юқори тезликни чеклаш (5 км/соатдан) йўл белгилари ўрнатилганлиги маълум қилинган.

Бундан ташқари, бир йил ва ундан ортиқ муддат давомида фойдаланилмаётган автомобиль ва темир йўл кесишув жойларида ўрнатилган тўхтамасдан ҳаракатланишни тақиқловчи йўл белгисини вақтинча олиб ташлаш чоралари бўйича 2018 йил 29 июндаги Сенат қарори ижроси Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси ҳамда ҳокимликлар томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли келгусида ушбу йўналишдаги ишларни алоҳида назоратга олиш лозим бўлади деб ҳисоблайман», — деган Фарруҳ Дадахўжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг