Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент кўчаларида «Chevrolet Tracker» пайдо бўлди (фото)

Тошкент кўчаларида «Chevrolet Tracker» пайдо бўлди (фото)

«GM Uzbekistan» акциядорлик жамияти «GM Korea» билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида «Tracker» моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жумладан синов ишлаб чиқариш доирасида 28 дона «Tracker» автомобили йиғилгани маълум бўлганди.

Фото: «uzmdk» телеграм канали

Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида янги «Chevrolet Tracker» пайдо бўлгани ҳақидаги фотолар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, «Tracker» номига эга ушбу автомобиль 140 от кучига эга бўлиб, дунё бозорида харидоргир ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг