Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» раҳбари Президентнинг танқидига муносабат билдирди

«UzAuto Motors» раҳбари Президентнинг танқидига муносабат билдирди

Фото: «Xabar.uz»

«UzAuto Motors» акционерлик жамияти бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов Президент Шавкат Мирзиёевнинг танқидига муносабат билдиргани борасида Xabar.uz мухбири маълумот бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 26 июнда автомобиль саноатини танқид қилган эди.

«Президентимизнинг танқидлари тўғри. Ҳақиқатан ҳам заводимиз 2016 йилда иқтисодий жиҳатдан зарарда бўлган.

Танқиддан сўнг бир қатор ишларни амалга оширдик. Ишлаб чиқарилаётган автомобилларимиз таннарҳини туширишга муваффақ бўлдик. Оптималлаштириш натижасида ҳар бир автомобилнинг таннарҳи 1500 долларгача туширилди.

Тизимда порахўрлик йўқолди. Натижада ўтган йили 1 триллион 375 миллион сўм фойда олишга муваффақ бўлдик.

Ишчиларимизнинг маоши 1,5 баробар оширилди. Ҳозирда 2,5-4 миллион сўм маош тўланмоқда. Бундан ташқари мукофот пуллари бор.

Келажакда ишлаб чиқаришдаги самарадорликдан келиб чиқиб бонус тизимини жорий этмоқчимиз. Яъни, ҳар кварталда бажарилган иш ва олинган фойдадан келиб чиқиб, фоиз кўринишида ишчилар маошига қўшиб берилади», — дейди Рустам Ражабов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг