Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Видео: «Ferrari» ўз тарихида энг кучли атмосфера моторига эга янги моделини тақдим этди

Видео: «Ferrari» ўз тарихида энг кучли атмосфера моторига эга янги моделини тақдим этди

«488 Pista» модели.

Фото: «NV.ua»

«Ferrari» компанияси ўзининг янги «488 Pista» модели тасвирланган дастлабки расмий видеони эълон қилди. Автомобиль марка тарихида энг кучли атмосфера моторига эга бўлди, деб хабар берди «NV.ua».

3,9 литрли ҳажмга эга V8 двигатели 720 от кучига эга бўлиб, одатдаги «488 GTB» версияникидан 49 от кучига кўп демакдир. Бунга янги тақсимлагич клапанлари, интеркулерларни кенгайтириш, титан шатунли поршенларни кучайтириш натижасида эришилди.

Шунингдек, автомобиль массаси 90 килограммга енгиллашди ва 1280 килограммга тенг бўлди. Шу билан бирга «Ferrari 488 Pista» учун янги кўринишдаги кузов ишланди, у аэродинамик кўрсатгичларни 20 фоизга яхшилаган.

Купа 100 км/соат тезликка 2,85 сонияда, 200 км/соатга 7,6 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса соатига 340 километрни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг