Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир банк қулай автокредит ажратишни бошлади

Яна бир банк қулай автокредит ажратишни бошлади

«Қишлоқ қурилиш банк» ҳам тўрт йилга олти ойлик имтиёзли давр билан автокредитлар ажратишни бошлади. Энг муҳими, ҳужжатлар соддалаштирилган бўлиб, паспорт ва ишхонадан маошингиз ҳақида маълумотнома бўлса, бас, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Шунингдек, «Қишлоқ қурилиш банк»да жорий этилганига уч ой бўлган микроқарз хизматидан ҳам фойдаланаётганлар сони ортмоқда. Ўтган қисқа фурсатда уларнинг сони беш юз нафардан ошди. Бунда 18 миллион сўмгача бўлган маблағни бир йилга олиш мумкин.

Айни вақтда «Онлайн ариза» хизматини йўлга қўйишга ҳозирлик кўрилмоқда. Бунда мижоз банкка келмасдан барча турдаги хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг