Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юридик шахс ҳайдовчиларининг малака ошириши талабида ўзгариш бўлади

Юридик шахс ҳайдовчиларининг малака ошириши талабида ўзгариш бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, бугун депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Маълумот учун: ушбу модда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жарима қўллашга бағишланган.

Қонун лойиҳасининг биринчи ўқишда киритилган вариантидан фарқли равишда депутатларнинг таклифлари билан лойиҳа иккинчи ўқишда қайта ишланиб, йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар қаторида транспорт воситаларида фақатгина «йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати» бўлиши зарурлиги назарда тутилди. Яъни барча юридик шахс ҳайдовчиларилари эмас, фақат йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчиларнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификати бўлиши ҳақида гап кетмоқда. Шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда гувоҳнома олган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бу талабдан мустасно эканлиги кўзда тутилмоқда.

Демак бундан англашиладики, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори ҳужжатни кўздан кечиришда барча юридик шахсларга тегишли автотранспорт ҳайдовчиларидан эмас, балки фақат йўловчи ва юк ташишга ихтисослашган ҳайдовчилардангина малака оширганлиги ҳақида сертификатни кўрсатишни талаб қилиши мумкин, деб ёзади депутат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг