Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий ҳокими тадбиркор Ҳасан Мамасаидовга ўринбосар бўлди

Навоий ҳокими тадбиркор Ҳасан Мамасаидовга ўринбосар бўлди

Фото: @HMamasaidov

Навоий вилояти гигант корхоналарга бой, ўз салоҳиятига эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар бисёр.

«Xabar.uz» мухбири хабар беришича, илк бор Навоий вилоятида ана шундай тадбиркорлар ҳамда фаолиятини энди бошламоқчи бўлиб турган ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватловчи ва таклифларни ишлаб чиқувчи, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик, янги ғоялар ва энг илғор тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, вилоятда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича таклифларни шакллантиришга кўмаклашувчи жамоатчилик органи — «Инновацион ривожлантириш кенгаши» ташкил этилди.

Ушбу кенгаш раиси этиб, таниқли иқтисодчи-маркетолог, «DEKOS» компанияси асосчиси Ҳасан Мамасаидов номзоди тасдиқланди. Таъсис йиғилишида кенгаш раис ўринбосари этиб, вилоят ҳокими Қобул Турсунов сайланди.

Фото: @HMamasaidov

Бундан ташқари, вилоят ёшлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудни янада ривожлантиришда замонавий, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш бўйича ташкил этиладиган бир қатор давра суҳбатлари, «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида тажрибали тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида учрашув, «Ёш тадбиркорлар» билан коворкинг марказида тажрибали тадбиркорларнинг бизнес сирлари бўйича тренинглар ташкил этилди.

Ушбу тренингни республикамизда энг тажрибали, хорижий давлатларда таҳсил олиб қайтган 10 нафардан ортиқ тадбиркорлар олиб бордилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг