Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 февраль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг!

3 февраль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг!

Фото: «Getty Images»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 3 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -4 ... -2 даража, кундузи +1 ... +3 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -8 ... -3, кундузи -3 ... +2 даража совуқ кузатилади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +1 ... +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи -2 ... +3 даража бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи -2 ... +3 даража бўлиши кутиляпти. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг