Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 июль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво

3 июль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 3 июль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +22 ... +24 даража, кундузи +35 ... +37 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +19 ... +24 даража, кундузи +34 ... +39 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +20 ... +25 даража, кундузи +34 ... +39 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +33 ... +38 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +20 ... +25 даража, кундузи +34 ... +39 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +33 ... +38 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +12 ... +17, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +17 ... +22, кундузи +33 ... +38 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг