Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна портлаш: бу сафар бозорда

Афғонистонда яна портлаш: бу сафар бозорда

Фото: AP / Rahmat Gul

Кеча, 31 март куни Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги бозорда портлаш юз берди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Нангарҳар вилояти губернатори вакили Атауллонинг маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Гувоҳларнинг хабар беришича, портловчи қурилма бозор ҳудудида жойлашган врач қабулхонасида содир бўлган.

Ҳозирча бирорта жангари гуруҳ портлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Шунингдек, 31 март куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида мина портлаши натижасида мамлакат қуролли кучлари вакилларининг икки нафари ҳалок бўлиб, учтаси жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг