Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Амстердам аэропортида «Boeing» ва «Airbus» тўқнашиб кетди. Жабрланганлар йўқ

Амстердам аэропортида «Boeing» ва «Airbus» тўқнашиб кетди. Жабрланганлар йўқ

Фото: «Pixabay.com»

Бугун, 9 июль куни Амстердам (Голландия)даги «Схипхол» аэропорти терминали яқинида икки йўловчи ҳаво лайнери — «KLM» авиакомпаниясининг «Boeing 737-800» ҳамда «EasyJet» лоукостерининг «Airbus A320» самолётлари тўқнашиб кетди.

Тўқнашув ҳаво лайнерларидан бири парвозга чоғланаётган пайтда содир бўлган. Ҳодиса аэропорт ши тартибига таъсирини кўрсатмади. Ҳозирда учувчилар, ҳайдовчилар ва аивадиспетчерлар сўроқ қилиняпти.

«Боинг» Мадридга, «Эйрбус» Лондонга учиши керак эди. Бу самолётларнинг йўловчилари худди шу йўналишларда учувчи бошқа самолётларга ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг