Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда ногиронлик нафақасини расмийлаштирмоқчи бўлган шифокор пора устида қўлга тушди

Андижонда ногиронлик нафақасини расмийлаштирмоқчи бўлган шифокор пора устида қўлга тушди

Фото: «Auz.uz»

Андижон вилояти Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 46-сонли поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори С.Р. фуқаро О.О.нинг онаси Ж.М.ни 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқариш учун «касаллик тарихи»ни расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, бу иш эвазига у 200 000 сўм ҳамда Андижон туманлараро тиббий меҳнат экспертизаси орқали 2-гуруҳ ногиронлик нафақасига чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Олтинкўл тумани ички ишлар бўлими томонидан фуқаро О.О.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган 200 000 сўм ва 100 АҚШ долларини ўзининг хизмат хонасида олган шифокор ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси 1-қисми ва 168-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг