Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги портлаш бўйича ФВВ ҳам расмий маълумот берди

Андижондаги портлаш бўйича ФВВ ҳам расмий маълумот берди

Архив фото

Бугун, 26 февраль куни тахминан 10:30да шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиникасининг иситиш қозонхонасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Бирламчи маълумотларга кўра, мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига, иситиш қозонининг носозлиги сабаб бўлган.

Авария натижасида, воқеа жойидан узоқ бўлмаган, флюорография хонасида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётган Андижон шаҳри 4-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари жабрланган. 

Аниқланишича, 9-синфнинг 18 нафар ўқувчиси ва уларни кузатиб борган 4 нафар ўқитувчи енгил жароҳат олган, уларнинг аҳволи қониқарли. Шунингдек, ўрта даражадаги жароҳатланган икки нафар ўқувчиларга тезкор ёрдам кўрсатилган. Уларнинг ҳам саломатлиги қониқарли даражада, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, содир бўлган вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда «Ўзтрансгаз» мутахассислари таркибидан иборат комиссия тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг