Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда осмонўпар бинони портлатишди (видео)

АҚШда осмонўпар бинони портлатишди (видео)

Фото: «КТК»

Кентукки штатининг пойтахти Франкфорт шаҳридаги 28 қаватли бино — «Capital Plaza» бошқариладиган портлатгичлар ёрдамида саноқли сонияларда бузиб ташланди. «Репортёр»нинг хабар беришича, бино 1972 йили қурилган эди.

Кўплаб офислар жойлашган бу бинодан охирги пайтларда сиртқи қопламалари кўчиб тушиб хавф туғдираётганди. Шунингдек, канализациясида ҳам муаммолар бўлган.

Бинони бузишга 680 килограмм портлатгич ишлатилган.

Америкаликлар тадбиркор халқ: детонаторнинг тугмасини босиш ҳуқуқи 15 минг долларга сотилди ва тушган пуллар етим болалар учун хайрия қилинди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг