Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШдаги миллий хавфсизлик агентлигида отишма содир бўлди

АҚШдаги миллий хавфсизлик агентлигида отишма содир бўлди

Фото: AP / WUSA TV-9

АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган миллий хавфсизлик агентлиги штаб-квартирасида отишма содир бўлди. Воқеа агентлик биносининг олд қисмида юз берган. Бу ҳақида ABC телеканали хабар қилган.

Уч киши жароҳат олган, отишмани уюштиришда шубҳа қилинганлар  қўлга олинган. Хизматчилар бино олдидаги тўсиққа урилган автомобилни тафтиш қилишган. Миллий хавфсизлик агентлигининг бош биноси жойлашган Форт-Мид шаҳрига қидирув вақтида шаҳар автомагистралини бекитиш ҳақида хабар берганлар. Ҳодиса жойида ФБР хизматчилари текширув ўтказмоқда.

Ушбу воқеа юзасидан мамлакат президенти Доналд Трамп ҳам бохабар қилинган. «Воқеа юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлиши билан уларни тақдим этамиз», — дея маълум қилган президент маъмурияти матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг