Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автобусдаги ёнғинда тирик қолганлар шок аҳволда

Автобусдаги ёнғинда тирик қолганлар шок аҳволда

Фото: «BNews.kz»

Оқтўба вилоятининг Иргиз туманида содир бўлган аянчли ёнғинда жабрланганлар Оқтўба санавиациясига етказилди. Улар билан биринчи навбатда тез ёрдам шифокорлари учрашди. Бу ҳақда «BNews.kz» сайти хабар қилмоқда.

«5 нафар жабрланган олиб келинди. Уларнинг икки нафарида иккинчи даражали куйиш ҳолати кузатилмоқда. Учови эса углерод газидан заҳарланган. Уларга барча тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда», деб маълум қилди Оқтўба вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев.

Травматологлардан сўнг жабрланганларга тиббиёт университетнинг психологлари ёрдам кўрсатди. Уларнинг сўзларига кўра, 25 ва 35 ёшдаги икки бемор психологик шок ҳолатда. Айниқса, ҳалокатда яқини вафот этган беморнинг руҳий аҳволи қониқарсиз.

Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур фожиада қурбон бўлганларнинг бирламчи рўйхатини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг