Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер аёвсиз калтаклангани ва изсиз йўқолгани айтилмоқда

Блогер аёвсиз калтаклангани ва изсиз йўқолгани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи блогер Элмурод Одилов пилла пунктида ИИБ ходимлари томонидан ўласи қилиб калтаклангани, айни пайтда изсиз йўқолгани айтилмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб «Дарё» хабар берди.

Қайд этилишича, блогер ҳоким бошчилигидаги масъулларнинг пилла, сафарбарлик чақируви ва солиқ масалаларига бағишланган йиғилишни ёритишга уринган.

«Уриб телефонларини синдириб ташлашди. Ўша ерда турганлар воқеани телефонига олди. Дарвозадан олиб чиқиб ураётгани, судраб, телефонларини синдираётгани ўша ердаги камерага ҳам тушган бўлиши керак», — деган манба.

Блогер калтакланган пайтда воқеа жойида бўлган яна бир манба ИИБ биносидан тонгги 04:00 да қўйиб юборилганини айтган.

«Воқеани кўрдингми деб сўрашди. Мен ичкаридаги воқеани кўрмаганимни айтдим ва эрталаб тонгда уйга қайтдим», — дейди манба.

Айтилишича, блогер 15 суткага қамалган ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда расмий маълумот берилгани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг