Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чимёнда аянчли ҳодиса: бир норасида нобуд бўлди, акалари жароҳатланди

Чимёнда аянчли ҳодиса: бир норасида нобуд бўлди, акалари жароҳатланди

Фото: ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

2019 йилнинг 14 январь куни Фарғона тумани Чимён қишлоғида яшовчи фуқаро Д.А.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Ёнғинни пайқаб қолган қўшнилари уй эгасининг 2006 ва 2015 йилда туғилган фарзандлари ҳамда 2007 йилда туғилган жиянини (ўғил болалар), ёнғин зонасидан куйиш тан жароҳатлари билан қутқариб, шифохонага олиб кетилган ва шу даврда ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берилган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, улар 7 дақиқа ичида ёнаётган хонадонга етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 100 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан яшаш уйининг 150 кв.метр майдони сақлаб қолинган.

Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан куйиш тан жароҳатининг оғирлиги сабабли жорий йилнинг 15 январь куни 2015 йилда туғилган А.Д. вафот этган. Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби ёш болаларни қаровсиз қолдирилиши ва уларнинг очиқ оловдан фойдаланиши бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг