Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болаларнинг шўхлиги 130 минг долларга тушди (видео)

Болаларнинг шўхлиги 130 минг долларга тушди (видео)

Скриншот

АҚШда болалари шиша бюстни синдириб қўйган ота-онадан 130 минг доллар товон пули талаб қилишяпти. «ТСН» хабар беришича, воқеа Канзас-Ситидаги жамоат марказида юз берган.

Ота-оналар ва фарзандларини бу ерга тадбирга чақиришганди. Видеотасвирдан кўриниб турибдики, катталар суҳбатга шўнғиб кетган, икки нафар тўполончи бола эса тинмай уёқдан буёққа югурмоқда. Бу ҳам етмаганидек, болаларнинг бири бюстни олишга уриниб кўрди...

Албатта, бола шўх бўлгани яхши, аммо буёғи неча пулга тушди. Айтишларича, шишадан ясалган санъат асарининг қиймати 130 минг долларга тенг экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг