Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: Боғчада болаларнинг заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура: Боғчада болаларнинг заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан ахборот берди, деб хабар қилмоқда «Газета.uz».

2018 йил 08 октябрь куни соат 10:00 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги 2-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонасига Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасининг 7 нафар тарбияланувчилари «Ўткир ичак диареяси» ташхиси билан ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг аҳволи ҳозирда қониқарли ҳолатда.

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат марказининг хулосасида, муассасага 2018 йил 3 август куни кўп миқдорда сариёғ маҳсулоти олиб келиниб ҳозирги кунга қадар истеъмолда фойдаланиб келингани, таомнома бўйича 2-овқат учун тайёрланган тефтель йўриқнома қоидаларига зид равишда тайёрлангани, эскирган ошхона жиҳозларидан фойдаланиб келингани, иккинчи музлатгич носоз ҳолда эканлиги, барча озиқ-овқат маҳсулотлари бир музлатгичда сақланаётгани кўрсатилган.

Муассасада мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 8 октябрь куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан ЖКнинг 2571-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг