Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоролик Жульетта бир неча фуқарони катта пулга чув туширган

Бухоролик Жульетта бир неча фуқарони катта пулга чув туширган

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ички ишлар органларига Яшнобод туманида яшовчи фуқаро, 61 ёшли Д. Р.дан ариза келиб тушди. У ўз мурожаатида Х.Жульеттага нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Маълум бўлишича, Х.Жульетта Д.Р.нинг ўғлини Кореядаги автозаводлардан бирига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.

Тергов ишлари давомида асли Бухоро вилоятида яшовчи 55 ёшли фуқаро ҳеч қаерда ишламаслиги ва фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколати йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, гумонланувчи Д.Р.дан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини тан олган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумондорнинг худди шу турдаги яна бошқа жиноятларга ҳам алоқаси борлиги аниқланди. Жумладан, Х.Жульеттанинг ваъдасига учган яна олти нафар шахс айни вақтда ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Жабрланганлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор. Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг