Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бузуқ банкоматнинг ўткинчиларга совғаси (видео)

Бузуқ банкоматнинг ўткинчиларга совғаси (видео)

Фото: «Laovaev.net»

Хитойнинг Нинбо шаҳрида бу воқеа устидан чиққанлар аввалига кўзларига ишонишмади: омадми бу ё ...

Бинойидек ишлаб турган банкомат кутилмаганда анчагина қоғоз пулларни сочиб юборди. Буни кўриб қолган ўткинчилар кўп ўйлаб ўтиришмади: «кутилмаган совға»ни ердан териб олишди, санашди ва кўздан йўқолишди.

Аммо улар узоққа боришмади. Изга тушган полициячилар улардан банкоматнинг «совғаси»ни (тахминан 500 доллар) қайтариб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг