Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзорда юз берган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани айтилди

Чилонзорда юз берган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани айтилди

Бугун, 27 феврал куни Чилонзор туманида ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яҳёжон Абдулҳақов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва унинг ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Қизил Шарқ мавзесидаги «Шовотландия» кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур кафеда содир бўлган ёнғин шу ерда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

Тадбирда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари умумий овқатланиш жойлари раҳбарларига мурожаат қилиб, ўз ишчиларини ижтимоий ҳимоя қилинишига масъул эканликларини, ходимлар нотурар биноларда яшамасликлари учун яшаш жойи билан таъминлашларини, ходимларни ишга ёллашда уларни тўлиқ текширишларини сўрашди. Ишчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказишларини, уларнинг муаммоларини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўриш лозимлигини таъкидлашган. Шунингдек, муҳокамада иштирок этган маҳалла вакилларига юзланган ички ишлар органлари ва прокуратура вакиллари, ўз ҳудудларида нотаниш ва шубҳали шахсларни кўрганида янада эътиборли бўлишга даъват этишган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 27 февраль соат 03:51да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Шарқ» МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган «Шовотландия-1» МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг