Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чинозда поезд одам уриб юборди

Чинозда поезд одам уриб юборди

Фото: «DonDay»

Кеча, 14 январь куни тонгги вақт билан соат 6:15 лар оралиғида Тошкент вилоятининг «Пахта» темирйўл бекатида 1982 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро Д.Н. эҳтиётсизлик қилиб йўлни кесиб ўтаётган вақтда поезд уриб юборди.

Мазкур фожеа Чиноз туманида юз берган. Поезд Бухоро — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган эди.

Фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг