Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дамас» қизил чироқда тўхтамай, поезд билан тўқнашди

«Дамас» қизил чироқда тўхтамай, поезд билан тўқнашди

Фото: fvv.uz

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, 8 октябрь куни соат 09:30ларда Поп тумани «Уйғур» қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида «Дамас» автомашинасининг юк поезди билан тўқнашуви рўй берган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, автомашина светофорнинг қизил чироғига тўхтамай, «Қўшминор-Поп-2» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезди билан тўқнашув содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг