Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда Туркия йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Эронда Туркия йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Фото: ISNA

Эрон ғарбида Туркия йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси ташкилоти маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, ҳаво лайнери Шаржа(БАА)дан Истанбулга учаётган бўлган. Ҳалокат Чоҳармаҳал ва Бахтиёрия вилоятларида содир бўлган. Самолёт қулагач, ёниб кетган.

Фожиа содир бўлган жойга қутқарувчилар гуруҳи жўнатилган. Маълумотларга кўра, самолёт бортида саккиз йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг