Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада пулга хўроз уриштирганлар ушланди

Фарғонада пулга хўроз уриштирганлар ушланди

17 июнm куни туман Фарғона тумани Қурилиш МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.А. яшаш уйи ҳовлисида хўроз ўйини учун махсус жой ташкил этган.

Аниқланишича, у ерда фуқаролар Ф.С. ва Р.Ш.ни 1 000 000 сўмдан пул тикиб, хўрозларни уриштиришган. Хўроз ўйини учун тикилган жами 5 205 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.A.гa нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг