Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини аномал иссиқлик ва сел хавфидан огоҳлантирди

ФВВ Ўзбекистон аҳолисини аномал иссиқлик ва сел хавфидан огоҳлантирди

Фото: «Meydan.tv»

Яқин кунларда кутилаётан ўта жазирама иссиқ об-ҳаво тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел хавфини келтириб чиқариши мумкин, деб огоҳлантирмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

7-10 июль кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларига Тожикистон ва Қирғизистондан музликлар эриши ҳисобига ҳосил бўладиган сел оқимлари ўтиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво 44-45 даражагача исийди.

ФВВ ҳавфсизлик чораларини кўришни, кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилишни, заруратсиз кўчага чиқмасликни ва жисмоний ҳаракатларни камайтиришни сўрамоқда. 

Ўзбекистонда 7 июлдан жазирама бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг