Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия шимолидаги йўлда нохуш воқеа содир бўлди

Германия шимолидаги йўлда нохуш воқеа содир бўлди

Фото: «Reuters.com»

Номаълум кимса Любек шаҳридан унча олис бўлмаган жойда автобусда йўловчиларига пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида 14 киши тан жароҳати олди, дея хабар берди «Gazeta.ru».

Гувоҳларнинг маълум қилишича, йўловчилар билан лиқ тўла автобус Травемюнде шаҳрига кетаётган бўлган. Кутилмаганда йўловчилардан бири пичоқ билан бошқаларга ташланиб қолган.

Буни кўрган автобус ҳайдовчиси йўловчилар қочиши учун уловни тўхтатиб, эшикни очган. Шундан сўнг ҳам пичоқбозлик давом этган.

Полиция ходимлари зўравонни қўлга олган. У 35 ёшда бўлиб, асли эронлик экан.

Ҳужум туфайли ҳалок бўлганлар йўқ. Бироқ жароҳатланганлардан икки кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг