Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грузия вазири эронлик аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди

Грузия вазири эронлик аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди

Фото: «Вестник Кавказа»

Грузия соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири Давид Сергеенко Эрон фуқаросига биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. «Вестник Кавказа» хабар беришича, бу воқеа Женева — Истанбул йўналишида парвоз қилаётган самолёт бортида юз берди.

Хабарга кўра, ушбу самолётда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти саммитидан қайтиб келаётган Грузия ССВ раҳбари Давид Сергеенко ҳам бўлган. Парвоз чоғи эронлик бир аёлнинг тоби қочиб қолади. Асли мутахассислиги шифокор ҳисобланган вазир вақтни бой бермай, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатади ва то самолёт Истанбул аэропортига қўнишига қадар унинг саломатлигини назорат қилиб келади.

Уйига эсон-омон етиб олган аёл вазирга миннатдорлик хатини йўллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг