Истанбулда кучли сув тошқинлари: Ўзбекистон консулхонаси огоҳлантириш эълон қилди
Истанбул, Ялова ва Кожаели вилоятларида истиқомат қилаётган ҳамда вақтинча бўлиб турган ўзбекистонлик фуқаролар об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан огоҳликка чақирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Кучли ёмғир, шамол ва ноқулай об-ҳаво шароитлари сув тошқинлари, йўлларда ҳаракатланишнинг қийинлашиши ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатлар хавфини юзага келтириши мумкин.
Шу муносабат билан ватандошларимиздан қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишлари сўралади:
- Зарурат бўлмаса, узоқ масофаларга сафар қилишдан тийилиш;
- Кучли ёғингарчилик вақтида сув тўпланиши мумкин бўлган пастқам ҳудудлар, ерости йўллари ва туннеллардан узоқроқ бўлиш;
- Денгиз соҳиллари, дарахтлар, электр узатиш тармоқлари ва мустаҳкам ўрнатилмаган конструкциялар яқинида эҳтиёткорликни ошириш;
- Автомобиль бошқаришда тезликни камайтириш ва хавфсиз масофани сақлаш;
- Туркиянинг ваколатли идоралари томонидан эълон қилинаётган расмий огоҳлантириш ва тавсияларга қатъий амал қилиш.
15 октябрга ўтар кечаси Истанбулда кучли ёғингарчиликлар сабаб ер ости йўлаклари ҳамда турар-жой биноларини сув босди. Хавфли вазият туфайли Истанбулдаги барча таълим муассасаларида дарслар бекор қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter