Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг оёғи ампутация қилинди

Жиззахда газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг оёғи ампутация қилинди

Видеодан лавҳа

Жиззах шаҳрида аҳоли чиқиндиларини йиғиб кетишга мўлжалланган махсус машинанинг газ баллони шаҳар кўчаларидан бирида ҳаракатланиб кетаётганда портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Оқибатда пиёдалар йўлакчасидан кўчани кесиб ўтмоқчи бўлган икки нафар шахс (ота ва бола) оғир тан жароҳатлари олган. Улар шифохонага ётқизилган.

«Zamon» информацион дастурида маълум қилинишича, газ балонининг бўлакларидан ота ва боланинг оёқлари жиддий шикастланган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали директорининг мухбирга берган маълумотига кўра, 7 ёшли боланинг оёқлари ампутация қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг