Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистика университетида талабани калтаклаган ходимлардан бири ишдан ҳайдалди

Журналистика университетида талабани калтаклаган ходимлардан бири ишдан ҳайдалди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талаба ректорга салом бермагани учун ўқитувчилар томонидан калтаклангани айтилган хабарлар тарқалганди.

Ҳолат юхасидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникасиялар университети Одоб-ахлоқ комиссияси баёнот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Одоб-ахлоқ комиссиясининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 9 сентябр куни университет талабаси Ж.Маҳмудов ҳамда университет ходимлари У.Рустамов, Х.Мирзаев, Ф.Очиловлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчилик ҳолати кўриб чиқилган.

«Ўрганишга кўра, университет ходими Х.Мирзаев талаба билан ўзаро қўпол муомала сабабли шахсий тортишувга борганлиги маълум бўлди. Вазият университет профилактика нозири Ҳ.Содиқов томонидан ўрганиб чиқилган ва шу куннинг ўзида томонлар ярашуви қарори қабул қилиниб, масалага ечим берилганлиги аниқланди.

Бироқ, ярашув қарори қабул қилинганига қарамай, университет ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганлиги юзасидан чора кўрилиши лозим деб топилди.

Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораси яъни, ўз ваколати доирасидан ташқарига чиққанлиги сабабли Х.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бошқа ходимлар У.Рустамов ва Ф.Очиловга нисбатан ҳайфсан интизомий чорасини қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди. Шунингдек, Университет раҳбариятига ўз вақтида хабар бермаганлиги сабабали профилактика нозири капитан Ҳ.Содиқовга нисбатан тегишли чора кўрилиши учун туман Ички ишлар органига тавсия юборилди», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг