Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кунлар исиди ва... автомашиналар ёна бошлади

Кунлар исиди ва... автомашиналар ёна бошлади

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкентда бугуннинг ўзида иккита машина ёниб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аввалига ижтимоий тармоқларда «Mercedes-Benz» автомобили ёнгани ҳақида фотохабарлар тарқалди.

Сўнг, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси 11-уй олдида «Газель» русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар қилди.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда  тарқалган сўнгги хабарларга кўра, Нукусда Матиз машинаси олди фаралари эриб кетиб (кундузи ёқиб юргани учун бўлса керак), машина аланга олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 29 май куни Самарқанд вилоятида «Исузу» русумли автобус ёниб кетгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг