Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машинасида ёш болани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Машинасида ёш болани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Тошкентда номаълум ҳайдовчи ёш болани ўз машинасида уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Бугун соат 20.50 дан 21.00 гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтохур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида «Матиз» русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳайдовчи қўлга олиниб, унинг 27 ёшли Илёс И. эканлиги маълум бўлди. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг у ўз автомобилини Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллада қолдириб, яширинишга уринган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг