Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикада даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Мексикада даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Фото: «Ria.ru»

Мексикада содир бўлган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Йўловчи автобуси Мехико — Пачука йўлида бугун, 20 июль тонгида трейлер билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, катта тезликда кетаётган миниавтобус йўл четидаги трейлерга бориб урилган. Қаттиқ тўқнашув туфайли автобусдаги кўплаб йўловчилар салондан отилиб чиқиб кетган.

Жароҳатланганлар эса олти нафар бўлиб, шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг