Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада 26 нафар ўзбекистонлик заҳарланди. Улардан бири вафот этди

Москвада 26 нафар ўзбекистонлик заҳарланди. Улардан бири вафот этди

Фото: «Sputnik»

Москва вилоятининг Котельники шаҳрида BOES Construction компаниясига қарашли қурилишда ишловчи 26 киши 21 август куни соат 10:05 атрофида шаҳар касалхонасининг тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ётқизилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Жабрланганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди.

Улар 18 август куни озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг соғлиқлари ёмонлашган. Уй шароитида уринишлар самарасиз бўлгач, Котельники шаҳар тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келган ва 24 нафар жабрланувчини тиббий кўрикдан ўтказган. Уларнинг 23 нафари касалхонага ётқизилган, 2 нафари даволанишдан бош тортган ва 1 нафари тиббий ёрдам етиб келгунига қадар вафот этган. Бирламчи маълумотларга кўра, жабрланганларга «Гастроэнтерит» ташхиси қўйилган.

Люберци шаҳридаги 1-сонли касалхонага ётқизилганлар:

Матанов Модат Римбаевич — 35 ёшда;

Қозоқбоев Усмон Бегамович — 20 ёшда;

Нарбоев Шарафбек Мумичович — 42 ёшда;

Талимов Ҳусан Шонович — 29 ёшда;

Мухторов Анжи Юсупович — 30 ёшда;

Муюдов Улуғбек — 48 ёшда;

Зайнетдинов Ҳошимжон Абдуллажон ўғли — 19 ёшда;

Эшқувватов Собиржон Шобиржонович — 20 ёшда.

Люберци шаҳридаги 2-сонли касалхонага ётқизилганлар:

Холдоров Дониёр Мамарасулович —21 ёшда;

Турсунов Қувонч Зафарович — 19 ёшда;

Камалов Самаридин Толхинович — 20 ёшда;

Худойқулов Анвар Рўзмаматович — 40 ёшда;

Қудратов Зариф Набиевич — 33 ёшда.

Раменская марказий касалхонасига ётқизилганлар:

Таюмов Эбабек Абдураззоқович — 31 ёшда;

Тагаев Лочин Гулмурадович — 31 ёшда;

Бабаджанов Артур Рахимбекович — 31 ёшда;

Абдуллаев Мухтор Собирович — 46 ёшда;

Давлатов Иззатбек Худойберганович — 22 ёшда;

Ахмедов Максадбек Ражабович — 23 ёшда

Жуковский шаҳар касалхонасига ётқзилганлар:

Чухоев Абдухалим Абдурахмонович —29 ёшда;

Расулов Отабек Нормейгалиевич — 21 ёшда;

Эрмаков Хурсанд Соатбекович — 20 ёшда;

Торшиев Ғайрат Хуррамович — 40 ёшда.

Ҳозирги вақтда 23 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва уларнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Касалхонага ётқизишдан бош тортганлар

Обидов Суҳроб Зуҳратдинович — 39 ёшда;

Таримов Акбар Эгамбердиевич — 38 ёшда.

Вафот этган фуқаро:

Эшметов Одилбек Отаназарович, 1985 йилда Хоразм вилоятида туғилган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси марҳумни ватанига олиб келиш учун тегишли чоралар кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг