Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда аёлни уриб қочган ҳайдовчи ушланди

Наманганда аёлни уриб қочган ҳайдовчи ушланди

Иллюстратив фото

Фото: «Xabar.uz»

Наманган вилоятининг Чуст тумани Зарафшон маҳалласи ҳудудида 35 ёшли Ў.Т. (исмли аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.

Ҳодиса оқибатида аёл жароҳат олиб касалхонада вафот этган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи аниқланди.

ЙТҲни Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи, 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг