Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда йирик ЙТҲ: икки нафар Покистон, бир нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди

Навоийда йирик ЙТҲ: икки нафар Покистон, бир нафар Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30лар чамаси «Жиззах»-Фориш-Қизилча» автомагистралининг 40-41 километрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, «Тойота» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва «Ласетти» билан тўқнашган. Оқибатда «Тойота»да бўлган икки нафар Покистон Ислом Республикаси фуқароси ва «Ласетти»да бўлган бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

«Тойота»да бўлган яна бир Покистон фуқароси жиддий жароҳат олган ва Республика шошилинч тез-тиббий илмий-текшириш маркази Навоий филиалининг жонлантириш бўлимига етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг