Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ногиронларни чув туширган ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Ногиронларни чув туширган ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Пискент туманида яшовчи И.О. 2012 йил 4 апрелдан 2018 йил 1 февралга қадар Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган. Шу вақт мобайнида у 2 нафар фуқаронинг жами 21.000.000 сўм маблағини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Яъни Ўзбекистон Президентининг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича тумандаги уй-жойга муҳтож фуқаролардан 2 нафарига уй-жой қуриб берилиши белгиланган. Уйнинг бошланғич тўловини амалга ошириш учун 2-гуруҳ ногирони Н.К.нинг номига пластик карта очилиб, унга 2017 йил 11.000.000 сўм ва 2-гуруҳ ногирони О.О. учун онасининг номига очилган пластик картага 10.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари уй-жой кредитини шакллантириш учун тушириб берилган.

Собиқ туман ҳокими ўринбосари И.О. эса ушбу уйга муҳтож фуқароларнинг номига банкдан омонат ҳисоб рақами очиб, пластик карталардаги пул маблағларини топшириши лозим эди. Аммо у мансабини суиистеъмол қилиб, ушбу пластик карталардаги маблағларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган.

Пискент туман прокуратураси томонидан И.О. нисбатан Жиноят кодексининг167-моддаси 2-қисми ва 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг